сентябр 17, 2018 11:49 Asia/Tashkent

Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги ихтилофлар ва тушунмовчиликларни кучайиши ортидан ҳар икки давлатнинг бир бирига қарши эътирозлари янги босқичга кирган.

Марказий Осиёдаги бу икки мамлакта ўртасидаги муаммолар давомида Қирғизистон ТИВ -и Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига йўллаган норозилик  нотасида  Алмати Халқаро аэпоротида қирғизистонликларни қозоқ хавфсизлик кучлари томонидан текшириш жараёнини қатъийлаштирилганига эътироз билдирди.

Мазкур норозилик нотада  шунингдек  қирғизистонликларнинг Қозоғистон аэропортларида мутасадди идоралар амалдор шахслари томонидан текширилишига йўл қўйиб бўлмаслигига эътибор қаратилишии қатъий сўралган.

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев Қозоғистонда қирғизистонликларнинг ёппасига текширилиши юзасидан Қозоғистоннинг Қирғизистондаги элчиси Карим Кокрекбаевни учрашувга таклиф қилди. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазири маълум қилди.

Кун.уз сайтига кўра, Абдилдаев Кокрекбаевдан қирғизистонликларнинг Қозоғистон аэропортларида мутасадди идоралар амалдор шахслари томонидан текширилишига йўл қўйиб бўлмаслигига эътибор қаратишни қатъий сўраган.   

Кокрекбаевга ушбу ҳолат юзасидан норозилик нотаси топширилган. Таъкидланишича, Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги вазиятни кузатиб, бу масала бўйича Қозоғистон билан ишни давом эттирмоқда. 

Охирги бир неча ой давомида Қирғизистон фуқаролари Қозоғистон хавфсизлик хизматлари томонидан Қозоғистон аэропортларида, жумладан Олмаота аэропортида сўроқ қилинаётганларидан шикоят қилишмоқда. Қозоғистон томони ушбу текширувларни “инсон шубҳа туғдирган ҳолатда” “қонун доирасида” амалга оширилаётгани билан тушунтирмоқда. 

Қирғизистонликлар уларни текшириш қатъийлаштирилганидан шикоят қилишмоқда. Аэропортда улар алоҳида хонага олиб кетилиб, нима учун келганликлари, ишлаш жойлари ва лавозимлари ҳақида сўралмоқда ҳамда телефонларни текширилмоқда. Шикоятларга кўра, қирғизистонликлар 20-30 дақиқа давомида сўроққа тутилмоқдалар. 

Марказий Осиё масалалари экспертларига кўра, Қирғизистон ТИВнинг ўта жиддий норозилик нотасига қозоқ томони жуда  юмшоқлик билан жавоб бериши эҳтимолдан йироқ эмас.

Дарвоқи  икки томон ўртасидаги ихтилофлар ва баҳслар келаси кунларда янада кучайиши мумкин.

Қозоғистон чегара масъуллари томондан қирғизистонликларни сўроқ қилинишини қатъийлаштирилганлиги борасида Қирғизистондаги сиёсий илмлар эксперти  Ширадел Бактигулов қуйидагича фикр билдиради:

 Қирғиз-қозоқ чегараларидаги контрол ва текшириш жараёнини янада кучайшининг асл сабаби  фуқароларни чегарадан ўтиши ва  икки мамлакат чегараларида транспорт воисталарига тирбандлик яратадиган айрим масҳулотларининг контрабанда қилиниши эди.

Афтида кенг қамровли  ва геополитик нуқтаи назаридан муҳим бўлган Марказий Осиё минтақаси Евроосиё бағрида нисбий бир тинчлик ва осйишталикк эгадир аммо  Шўролар иттифоқи замонидан қолган этник низолар ва чегара ихтилофлари  бу минтақани тинч вулканга айлантирган.

Ҳаққатан ҳам Марказий Осиё республиклари ўртасидаги чегара муаммоларини коммунистик тузумидан қолган мерос деб баҳоласа хато бўлмайди.

 Марказий Осиё  републикалари мустақиллигидан 27 йил ўтиб бориши билан бу минтақада чегараларни белгилаш масаласи ҳал этилмаган ҳолда қолмоқда.

Қозоғстон ва Қирғизистоннинг чегара  ҳудудларида бориб келиш ва ҳаракатланиш масаласи   ўтган йилнинг октябр ойида икки мамлакат президентлари ўртасидаги баҳслар ортидан пайдо бўзлди.

Қирғизистонда президент алмашиши билан икки мамлакат ўртасидаги бундай муаоммлар ҳал қилинишига умид қилинади.

Ўтган октябрь ойида Қирғизистоннинг собиқ президенти Қозоғистон давлатини  бу мамлакат сайловлар жараёнида дахолат қилиш ҳамда  Остона давлатига қарам бўлган шахсни Бишкек ҳукумати устига келтиришда айблаганди.

Аммо Қирғизистонда янги президентни ҳукумат устига келиши билан  икки давлат ўртасидаги ихтилофлар якунлайди деган тасаввурлар пайдо бўлганди, аммо  ўтган йилнинг охирларида Қирғизистон парламенти  вакилларидан ирини қўлга олингани  икки мамлакат  ўртасидаги ихтилофларни илгаригидек давом этаётганлигини кўрсатиб берди.

Бу эса шу ҳолдадирки  Бишкек давлатининг Москва ва Тошкент давлатлари билан маслаҳатлашувларига қарамай Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги чегара ихтилофлари ва муаммолари ҳалигача ҳал этилгани йўқ.

 

Ёрлиқ