Душанбеда МДҲ давлатлари бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади
20 сентябрда Душанбеда МДҲ давлатлари бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади.
Кун тартиби 17 та банддан иборат. Жумладан, кенгаш аъзолари прокурорлик фаолиятининг турли соҳаларидаги иш тажрибалари билан алмашадилар.
Йиғилиш иштирокчилари 2017 йилда жиноят, террорчилик ва экстремизмнинг бошқа аломатлари, гиёҳванд моддалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар ноқонуний айланмаси, одам савдоси, ноқонуний миграция, ахборот технологиялари қўлланган ҳолда содир этилувчи жиноятларга қарши кураш бўйича қўшма ҳамкорлик дастурлари қай даражада бажарилганига якун ясайдилар.
Бундан ташқари, кенгаш аъзолари коррупцияга қарши кураш, ўзга давлатда бўлган фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, халқаро келишувлар бажарилиши масалаларини кўриб чиқишади, 2019-2023 йиллар учун кенгаш иш режасини тасдиқлашади.
Кенгаш 1995 йилда ташкил этилган. Унинг таркибига Ўзбекистон, Озарбойжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия ва Тожикистон киради.