Қирғизистон ва Россия ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i38001
Қирғизистондаги ўқув машғулотларида шартли террорчилар йўқ қилинди
(last modified 2018-09-27T04:55:11+00:00 )
сентябр 27, 2018 09:55 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ва Россия ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказди
    Қирғизистон ва Россия ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказди

Қирғизистондаги ўқув машғулотларида шартли террорчилар йўқ қилинди

Қирғизистон ҳудудида ўтказилаётган «Иссиқкўл — 2018» аксилтеррорчилик машғулотларида шартли террорчилар тўлиқ йўқ қилинди, деб ёзади «ТАСС».

Таъкидланишича, террорчилик ташкилотларининг яратилган шартли таянч нуқталари Қирғизистон Қуролли кучлари бўлинмалари, шунингдек, Россия Қуролли кучлари Марказий ҳарбий округи ҳарбий қисмлари томонидан Россия ҳарбий-космик кучлари жанговар авиацияси иштирокида йўқ қилинган.

Шартли террорчилар бўлинмаларини йўқ қилишга Су-24М фронт бомбардимончилари звеноси, шунингдек, Су-25 ҳужумчи самолётлари жалб этилган.