Марказий Осиёда сув уруши келиб чиқишининг эҳтимоли бор-ми?
Марказий Осиё экспертларига кўра, эндиликда Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги сув келишмовчилиги инқирози этник ва минтақавий низолардан кўра анча кенг қамрровлидир.
Қозоғистондаги Марказий Осиё мониторинг ўрганишлар маркази хабарига кўра, минтақа мамлакатлари ўртасидаги сув келишмовчилигини ҳисобга олиб, Марказий Осиёнинг икки ва ё уч давлати ўртасида сув уруши келиб чиқишининг эҳтимоли назарга ташланмоқда.
Бундан олдин- Шўролар иттифоқи ҳукумати замонида икки республика яъни Тожикистон ва Қирғизистон улкан сув ресурсларига эга бўлгани туфайли ёз фаслида минтақадаги бошқа республикалар - Ўзбекистон, Туркманистон Қозоғистонни сув билан таъминлашарди, аксича қиш фаслида бу икки республика Марказий Осиёдаги бошқа республиклардан электр -энергия импорт қиларди
Бундан ташқари Марказий Осиё мамлакатлари ўрасида сув таъминотига оид келишувнинг мавжуд бўлмагани бошқа мамлакатларнинг демографик муаммоларига қўшимча , масъулиятсизлик билан сувдан фойдаланишга давом беришига замин яратмоқда.
2000 йилдан бери Марказий Осиё аҳолиси 10 фоийзга кўпайган. Туркманистон республикаси бутун жаҳонда сувни энг кўп исроф қиладиган мамлакат сифатида танилган.
Эндиликда Туркманистонда сувдан фойдаланиш ҳажми АҚШга кўра 13 фоийзга кўпроқ дея эълон қилинган.
Қозоғистондаги Марказий Осиё мониторинг ўрганишлар Маркази директори Султон Алиевнинг фикрича минтақа мамлакатлари ўртасида музокара ўтказишдан бошқа чора йўқ, айрим республикалар улкан сув захираларига эга бўланлиги туфайли дарёларнинг қуйи қисмида жойлашган мамлакатларга босим ўтказмаслиги керак.
2016 йилда Бутунжаҳон ресурслар институти “Мамлакатлар бўйича сув етишмаслиги” (Water Stress by Country) деб номланган қизиқарли харитани тақдим қилди. Унда ичимлик суви етишмаётган мамлакатлар таққослаб кўрсатилган. Бу харитада сув етишмайдиган Мўғулистон-Арабистон минтақаси яққол кўриниб турибди. Бу минтақага Мўғулистон, Афғонистон, Эрон, Покистон ва Арабистон ярим оролидан ташқари Марказий Осиё ҳам киради (харитада бу ҳудуд тўқ қизил рангда кўрсатилган). Бир нечта омилларни ҳисобга олиб, шуни таъкидлаш мумкинки, бу мамлакатларда ичимлик сувининг танқислиги кучайиб бормоқда ва сезиларли даражага етган.Аммо келгусидаги чучук сув танқислиги Марказий Осиё минтақасида сув ресурслари етишмаслиги муаммосининг бир қисми холос. Бу муаммога яна суғориш учун сувнинг етишмаслиги, қишлоқ хўжалигида кенг қўлланадиган туз ва химикатлар туфайли иккита асосий артериянинг ифлосланиши ва бунинг натижасида Амударё ва Сирдарёнинг қуйи томонида жойлашган туманлардаги ижтимоий-иқтисодий кризис ҳам киради. Бу муаммонинг оқибатларига қуйи туманлардаги турмуш даражасининг пастлиги ва таркибида туз даражаси юқори бўлган, соғлиққа зарарли сувни мажбуран истеъмол қилиш ҳам киради. Ичимлик суви етарли бўлса ҳам, Урганч, Нукус ёки Бухорога борганлар тасдиқлаши мумкин, у ерларда ичимлик сувининг мазаси жуда ёмон. Ҳатто Фарғонада ҳам водопровод сувининг сифати ёмон. Бунинг сабаби шуки, қишлоқ хўжалигида аёвсизларча ишлатиладиган ерларни шўрдан ювиш ва суғоришдан қолган сувлар яна ўша икки дарёга бориб қуйилади, оқибатда уларга йиғилган туз ва турли химикатларнинг қолдиқлари йиғилади.
Экспертлар баҳолашича, бу эҳтиёжлар учун сув ресурсларнинг 91,3% кетади, аҳоли эҳтиёжлари учун – бор-йўғи 4,4%, саноатга эса – 4,3%. Қишлоқ хўжалиги доирасида эса сув сарфи асосан ирригацияга тўғри келади.
Минтақа даражасидаги давлатлараро муносабатларда носоғлом муҳит юзага келган. Бу муҳит сув кризисининг олдини олишга ёрдам бермайди. Ислом Каримовнинг вафотидан сўнг бир томондан Ўзбекистон, иккинчи томондан Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда илиқлик бошланди. Томонлар тез-тез учрашиб, тўпланиб қолган муаммоларни муҳокама қила бошлади. Ушбу давлатлараро мулоқот жараёни қанчалик барқарор бўлиши ҳали маълум эмас. Бу жараён ўзаро ишончсизлик иқлимининг ва қўшниларнинг бадниятлик презумпцияси бартараф этилишига олиб келадими, охир-оқибатда минтақавий сув-энергетик балансни ўрнатиш ва сақлаб туришга оид келишувга эришиладими-йўқми, ҳозирча маълум эмас.