Москва давлати Марказий Осиёда террорчиларнинг янги сенарияси тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Mon, 01 Oct 2018 08:45:38 GMT )
октябр 01, 2018 13:45 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё
    Марказий Осиё

Афғонистон ишларидаги Россия президентининг махсус намояндаси ИШИД террорчи гуруҳи Марказий Осиёдаги хавфсизлик вазиятини издан чиқаришга ҳаракат қилмоқда, деб таъкидлади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Афғонистон ишларидаги Россия президентининг махсус вакили Замир Кобулов  террорчи гуруҳлар Марказий Осиё  минтақасининг сиёсий вазиятини издан чиқаришга уринмоқда, деб айтди.

У шунингдек, қўшимча қилиб айтдики, Коллектив хавфсизлик ташкилоти ишора қилган минтақалардан террорчиларнинг Афғонистонга  кўчирилиши ҳақидаги хабарда асос бор, аммо,  менимча,  Афғонистондаги ИШИД террорчи гуруҳи ҳарбий кучларининг аксариятини асли Марказий Осиёдан бўлганлар ташкил этади.

Кобулов ўз сўзларида Марказий Осиёдаги ИШИД террорчи гуруҳининг  тарафдорлари Афғонистонга кўчирилмоқда. Айрим томонларнинг мақсади Маркзий Осиё минтақасининг ички сиёсатига зарба беришдир, деб изоҳлади.

Бундан олдин Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев ҳам  Афғонистон ичкарсидаги вазиятга боғлиқ   маслаҳатлашувлар жараёнида Афғонистонда Сурия сенариясининг такрорланиши тўғрисида огоҳлантирганди.

 

Ёрлиқ