Ана холос! Толибон Хитойдан ёрдам сўради
(last modified Tue, 02 Oct 2018 10:49:19 GMT )
октябр 02, 2018 15:49 Asia/Tashkent
  • Ана холос! Толибон   Хитойдан ёрдам сўради

«Толибон» ҳаракати асосчиларидан бири ҳисобланган Мавлоно Сами ул-Ҳақ Хитойни Афғонистондаги урушни тугатиш учун музокараларда иштирок этишга чақирди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Пекиннинг 17 йил давом этган можарони ҳал этишдаги иштироки фақат маъқуллаш билан кутиб олинади. Бундан ташқари, Хитой «бундай муҳим масалани фақат АҚШга қолдирмаслиги керак».

Хитой узоқ йиллар давомида мамлакат ғарбида жойлашган Шинжон-Уйғур мухтор тумани билан чегарадош Афғонистондаги вазиятдан ташвишда эканини билдириб келади. Афғонистон ва Покистонда Шарқий Туркистон исломий ҳаракати фаолият юритади - хитойлик уйғурларнинг Пекиндан мустақиллиги учун курашадиган ташкилот.

Август ойида Хитой Афғонистон шимоли-шарқидаги Бадахшон вилоятида ҳарбий машғулот базасини қуришни бошлагани хабар қилинганди. Хитой Ташқи ишлар вазирлигида бу маълумот рад этилди.