Россия Марказий Осиёдаги ҳарбий базаларини ёпишга ҳаракат қилмоқда
Россия федерацияси армиясидаги иқтисодий муаммолар туфайли Москва давлатининг Қирғизистон ва Тожикистондаги ҳарбий базалари фаолиятини тўхтатишининг эҳтимоли ортиб бормоқда.
Россия ҳарбий қўмондонларидан бири Александр Хамчихин ОАВда чоп этган таҳлилий мақоласида Марказий Осиё минтақасидаги Россия ҳарбий базаларга, Тожикистон ва Қирғизистон кўпроқ эҳтиёж сезишади деб ёзди.
Москванинг ҳарбий сиёсий муассасаси директори ўринбосари шунингдек Россия ҳарбий базалари ўртасида барқарорлик ва мувозанатни сақлаб қолиш учун барча базаларни ёпишни таклиф қилди.
Унинг айтишича, агар Марказий Осиё давлатларига керак бўлса улар Москва ҳарбий базаларини ижарага олишлари мумкин.
Евроосиё ахборот агентлигига кўра, Россиянинг ҳарбий ва армиясидаги муаммолар туфайли, ушбу базалар фаолиятини давом этиши Москва учун кўп муаммолар ва зарарларни келтириб чиқариши мумкин, аммо бундан ҳам каттароқ инқироз ва муаммолар мавжуд.
Россия базалари фаолиятини ёпилиши Қирғизистон ва Тожикистон учун жиддий ва катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлиги айтилади.
Тожикистон ҳарбий камомадлиги ва кучсизлиги туфайли кўп муаммолар хусусан Афғонистондаги ИШИД террорчи гуруҳининг таҳдидига дуч келмоқда.
Александр Хамчихин ўз сўзларида Россия Қирғизистонда фақат авиабазасини жойлаштирган, аммо Тожикистонда ҳам ер ҳаво кучларини жойлаштирган.
Россиялик ушбу ҳарбий масъулнинг иддаосига кўра, яқинда Россия ҳукумати бу муаммоларни ҳал этиш учун Афғонистон билан музокараларни бошлаган.
Тожикистонда Россия ҳарбий базаларининг мавжудлиги Афғонистондаги ИШИД террорчи гуруҳини бу мамлакатга қарши таҳдидлари ва босиб киришини олдини олимоқда деб хулоса қилмоқда сиёсий экспертлар.
Александр Хамчихиннинг айтишича, Москванинг айрим тадқиқот марказлари Марказий Осиёдаги Россия ҳарбий базалари ёпиш ва ва бу минтақадан чиқиш лойиҳаси устида ишламоқда. Ҳукумат томонидан ҳам ушбу турдаги стратегияларни қабул қилиш учун сигналлар мавжуд, аммо Москва томонидан ушбу қарорни қачон қабул қилиниши маълум эмас.
Айни пайтда Душанбе шаҳридан юз километр нарида жойлашган 3 ҳарбий базаларда 7 мингга яқин россиялик ҳарбийлар жойлаштирилган.
Бундан ташқари Россия ва Қирғизистон ўртасидаги келишув асосида Қирғизистондаги Россия ҳарбий базаси фаолияти 2032 йилга қадар давом этади шунингдек бу шартномани яна 5 йилга узайтириш имкони ҳам бор.
Росия армиясини авиабазаси Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрининг 20 километрлигидаги Кант шаҳрида жойлашган.
Кант шаҳридаги Россия авиабазаси минтақавий хавфсизлик бўйича ҳамкорлик битим асосида фаолият қилади.
Ушбу ҳарбий база 2003 йил октябр ойида ишга туширилди ва ҳозирда ҳарбий хизматлари сони 700 нафарни ташкил қилади.
Россиялик айрим таҳлилчилар ва экспертларига кўра, 1991 йилда Совет иттифоқини парчаланиб кетганидан кейин, Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсири анча камайган ва минтақанинг 5 республикаси эса янги сиёсий иқтисодий алоқаларни излаб топиш учун Хитой ва Европа давлатига юз келтиришмоқда. Қирғизистондан ташқари Марказий Осиёнинг барча республиклари тил, маданият ва албатта сиёсий жиҳатдан Москва давлатидан узоқлашгани айтилади.
Россия ва бу мамлакатлар ўртасида бошқа муҳим алоқалар ҳам даромад касб этиш учун Россияда ишлаётган юз минглаб ишчи муҳожирларга бориб тақалади.
Хитой эса сўнгги пайтларда Марказий Осиёда Москва давлати учун кўп муммоларни яратган. Сўнгги 10 йил ичида Хитой Марказий Осиёда сиёсий ва иқтисодий мавқеини сезиларли даражадакучайтирган бўлса, Москва ва Марказий Осиёнинг кўплаб давлатлари ушбу жараёнга қарши чиқишмоқда.