Алмазбек Атамбоев 6 нафар тансоқчисидан маҳрум этилди
(last modified Tue, 23 Oct 2018 05:04:00 GMT )
октябр 23, 2018 10:04 Asia/Tashkent
  • Алмазбек Атамбоев 6 нафар тансоқчисидан маҳрум этилди
    Алмазбек Атамбоев 6 нафар тансоқчисидан маҳрум этилди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевга давлат томонидан ажратилган тансоқчилар сони қисқартирилди.

Буни Қирғизистон социал-демократик партияси вакили Кундуз Жолдубаева тасдиқлаган. Жолдубаеванинг айтишича, у собиқ президентга қонун бўйича давлат ҳисобидан қанча тансоқчилар ажратилиши зарурлиги ҳақида маълум қилолмайди.

“Аввал улар кўпроқ бўлган, бугун эса уларнинг сони анча қисқарганини кўрдим”, деб айтган Жолдубаева ва бу нима билан боғланганини билмаслигини қўшимча қилган. 

Таъкидланишича, сиёсий партия вакиллари ҳам, Атамбоевнинг ўзи ҳам Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига бунинг изоҳини сўраб мурожаат қилмоқчи эмас.

24.kg нашри маълумотларига кўра, Атамбоев 6 нафар тансоқчисидан маҳрум этилган.

Ходимлари собиқ президентларнинг қўриқловини таъминловчи Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Атамбоев билан Қирғизистоннинг яна бир собиқ президенти Роза Отунбаевада қўриқчилар сони бир хилда эканлигини маълум қилган. 

Таъкидланишича, Атамбоевнинг III Бутунжаҳон кўчманчи ўйинлари арафасида умумий асосларда тансоқчилари сони камайтирилган. Маълум қилинишича, тансоқчилар бошқа қисқартирилмаган. Мамлакатнинг собиқ президентларида бир хил сонда тансоқчилар бор. Бироқ собиқ президентлар манфаати йўлида тансоқчиларнинг аниқ сони ошкор қилинмайди.  

Ёрлиқ