Тожикистонда хорижий сайёҳларни ўлдирган жиноятчи айбига иқрор бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i39111-Тожикистонда_хорижий_сайёҳларни_ўлдирган_жиноятчи_айбига_иқрор_бўлди
У ИШИД террорчилик гуруҳи буйруғи билан хорижий сайёҳлар ўлдирилганини тан олди.
(last modified 2026-02-03T09:22:07+00:00 )
октябр 27, 2018 16:13 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда хорижий сайёҳларни ўлдирган жиноятчи айбига иқрор бўлди

У ИШИД террорчилик гуруҳи буйруғи билан хорижий сайёҳлар ўлдирилганини тан олди.

Тожикистондаги Хатлон вилоятининг Данғара туманида тўрт нафар хорижлик сайёҳларнинг ўлдирилгани борасида асосий айбдорлардан бири Ҳусайн Абдусамадов судда кўрсатма берди ва ушбу теракт ИШИД террорчилик гуруҳи буйруғи билан амалга оширилганини  тан олди.

У  ушбу терактни тайёрлаш таълимотини Қори Носирдан  ва террорчилик амалиётни бажаришда доғистонлик бир кишидан буйруқ олганини эътироф қилди.

Ҳусайн Абдусамадов айбини тан олган бўлсада, аммо ушбу жиноятидан пушаймон бўлмаган.

Жорий йилнинг 20 июнида Данғара туманининг Сиистон минтақасида 4 нафар  америкалик, голландиялик ва швецариялик туристлар террорчилар томонидан ўлдирилган эди.

Мазкур терактда 4 нафар террорчи ҳам ҳалок бўлиб, бир нафар террорчи қўлга олинади.