Афғонистонда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради - 20 киши ҳалок бўлди
октябр 31, 2018 12:05 Asia/Tashkent
Фараҳ провинциясида Афғонистон ҳарбий кучларига қарашли вертолёт ҳалокатга учради, деб хабар қилди РИА Новости.
Вертолётда бўлган 20 киши ҳалок бўлди. Буни Афғонистон қуролли кучлар вакили Нажибуллоҳ Нажиби тасдиқлади.
Хабарда айтилишича, иккита вертолёт бирга учган, бироқ улардан бири ҳалокатга учради.
Ҳалокат сабаблари аниқланмоқда.
Ёрлиқ