Қирғизистонда ИШИД террорчи гуруҳининг аъзолари ҳибсга олинди.
(last modified Sun, 04 Nov 2018 13:53:15 GMT )
ноябр 04, 2018 18:53 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда ИШИД террорчи гуруҳининг аъзолари ҳибсга олинди.

ИШИД террорчи гуруҳига алоқадор террористлар ҳали ҳам Қирғизистонда террористик амалиётларни амалга ошириш ва янги аъзоларни ўз сафига қўшишни режалаштирмоқда.

Қирғизистон Давлат хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, Қирғизистонда худкушлик ҳужумларини уюштиришни режалаштирган террорчи гуруҳ аниқланган ва қўлга олинган.

Қирғизистон Давлат хавфсизлик хизматининг берган маълумотига кўра, Қирғизистон шимолида жойлашган Чуй вилоятида худкушлик ҳужумларини уюштириш ва террористик амалиётларни амалга оширишни ўргатиш учун куч жамлашга айбланаётган беш нафар хорижлик ва тўрт нафар қирғизистонлик фуқаролар қўлга олинган.

Қирғизистонлик бир шахс ҳам ИШИД террористик гуруҳига қарашли террористларга 700 минг рубл миқдорда пул жўнатишга урингани учун Россияда қўлга олинган.  

Бу террористик гуруҳнинг қўлга олиниши Қирғизистонда ИШИД террористик гуруҳининг давом этаётган фаолиятини акс эттиради. Ҳақиқатан ҳам Қирғизистоннинг алдалган ёшларини Сурия, Ироқ ва Афғонистонга жўнатиш учун ҳарбий таълим бериш давом этмоқда. Қирғизистонда ИШИД гуруҳи томонидан кучларни жалб этиш ҳам давом этмоқда. Ҳолбуки, Қирғизистонда баъзи зиёлилар ҳақиқатни бошқача жилвалантиришга ҳаракат қилишади. Мисол учун Бишкекда яшовчи сиёсий таҳлилчиларидан бири Элмира Нагужойбаева мамлакатнинг ички бўҳрони ҳақида " Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қирғизистон 6 миллион аҳолиси билан "демократия жаннати" унвонида танилган ва Қирғизистон озод эканлиги сабабли экстреммистик кучлар қўшни мамлакатлар, жумладан Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистондан ҳужум қилишади ",-деб фикр билдиради. 

Бундай қарашларга қарамай, МДҲ мамлакатларига аъзо мамлакатларнинг раҳбарлари, шу жумладан Қирғизистон йил давомида ИШИД террорчи гуруҳ жараёни билан қарши кўраш олиб бориш йўлларини кўриб чиқиш мақсадида бир нечита турли даражадаги йиғилишлар ўтказиб келмоқда. Қирғизистонда ИШИД террористик гуруҳига аъзо бўлган айрим фаолларни ҳибсга олиш ИШИД террорчи жараёни билан қарши кўрашиш мақсадида МДҲ мамлакатларининг олиб борган сиёсати самарасиз эканлигини кўрсатади. Бу борадаги катта эҳтимол шундан иборатки, Қирғизистондаги айрим юқори лавозимли амалдорларнинг ИШИД террорчи жараён билан ҳамкорлик қилишларидир. Умуман олганда, бу эҳтимол Марказий Осиёнинг барча республикалари, жумладан Қирғизистон учун муаммо сифатида қаралиши лозим. Қирғизистонда 2017 йил октябр ойида ўтказилган президентлик сайловларида айрим Ғарб оммавий ахборот воситалари Бишкекда  сиёсатчилардан мустасно деярли ҳамма ИШИД террорчи гуруҳининг террористлари ҳақида сўҳбат қилишади, -деб ёзган эди.  Айни пайтда, Қирғизистон президентлик сайловларига номзад бўлганларнинг ҳеч қайси бири терроризм мавзўсини ўзларининг сайловолди таблиғотларига киритганлари йўқ эди ва бу мавзўга эътибор ҳам беришмади. Бу эътиборсизлик натижасида охирги йиллар давомида Марказий Осиё мамлакатлари, айниқса Қирғизистон ва Тожикистоннинг фуқаролари ИШИД террористик гуруҳига аъзо бўлишди ва ҳозиргача ушбу икки мамлакатнинг ўнлаб фуқаролари Сурия ва Ироқда ҳалок бўлишди. Ҳозиргача ИШИД террористик гуруҳига қўшилиш учун Қирғизистондан 850 нафарга яқин фуқаролар Сурияга боришган ва улардан 150 нафари ҳалок бўлишган.     

Бироқ, шуни эътиборга олиш лозимки, қашшоқлик қирғиз ёшларининг ИШИД террорчи гуруҳига аъзо бўлишларининг асосий омили ҳисобланади. Қирғизистон ёшларининг учдан бир қисми ишсиз юришади ва улардан кўплари иш топиш йўлида Россияга сафар қилишади. Қирғизистон иқтисодиёти чет элдан юбориладиган пуллар билан ривожланадиган мамлакат бўлиб қолишига шак-шубҳа йўқ.  

 

Ёрлиқ