Остона давлати Туркманистон-Ўзбекистон-Эрон-Уммон тижорат коридорига қўшилиш арафасида турибди
(last modified Thu, 15 Nov 2018 10:44:32 GMT )
ноябр 15, 2018 15:44 Asia/Tashkent
  • Остона давлати Туркманистон-Ўзбекистон-Эрон-Уммон тижорат коридорига қўшилиш арафасида турибди
    Остона давлати Туркманистон-Ўзбекистон-Эрон-Уммон тижорат коридорига қўшилиш арафасида турибди

Қозоғистон давлати Ашхабод келишуви доирасидаги Туркманистон-Ўзбекистон-Эрон-Уммон коридорига қўшилиш масаласининг муҳокамасини якунига етказди.

Қозоғистон вазирлар маҳкамаси Қозоғистоннинг Эрон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги савдо коридорини яратиш лойиҳасини қабул қилди. 

Қозоғистон давлатининг хабарида қайд этилишича, Остона  Ашхабод келишуви доирасидаги Туркманистон-Ўзбекистон-Эрон-Уммон ўртасидаги халқаро юк ташиш коридори лойиҳасига қўшилиш мавзусининг муҳокамасини якунлади.

Эндиликда, Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги тегишли сўровни ушбу лойиҳанинг оператори сифатида Туркманистон давлатига тақдим этиши керак. 

Ушбу лойиҳанинг ижро этилиши, Қозоғистоннинг Шимол-Жануб коридори орқали ва Транс Осиё темир йўл линияси орқали юк ташиш ва транспортировка йўлларидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиради. 

Форс кўрфази портларидан тўғридан-тўғри фойдаланиш, Остона учун муҳим аҳамият касб этади. Ашхабод келишуви Эрон, Туркманистон, Уммон ва Ўзбекистон ўртасида эришилган келишув бўлиб, Марказий Осиёдан товар ва йўловчиларни тўхтовсиз тарзда Форс ва Уммон кўрфазига етказиш учун, транспортировка коридорини барпо этиш мақсади кўзланган дастур ҳисобланади.