Афғонистонда жума намози пайти даҳшатли портлаш юз берди
Афғонистондаги хабар манбалари Хуст вилоятида жума намозини ӯқиш пайти даҳшатли портлаш юз берганини маълум қилишди.
Tolo News телеканали тарқатган хабарга кӯра портлаш оқибатида 26 нафар афғонистон ҳарбийси ҳалок бўлди,76 киши жароҳатланди.
Ҳозиргача бу террорчилик амалиёти учун масъулиятни ҳеч ким зиммага олмаган.
Бошқа бир хабарга кӯра Парвон вилояти политсиясининг бошлиғи Муҳаммад Маҳфуз Вализоданинг айтишича, ӯтган кеча хорижлик ҳарбийлар Бохон минтақасидаги Жабалул Сирож тумани маҳалий аҳолисига қараб ӯқ очишган. Отишма натижасида 3 нафар тинч аҳоли ӯлдирилган.
Жабалул Сирож тумани аҳолиси бугун америкалик ҳарбийларнинг бу жиноятига қарши эътироз намойишига чиқиб, хорижлик кучларнинг Афғон тупроғини тарк этишларини талаб қилишди.