Туркманистон президенти боулингдаги маҳоратини ҳам намойиш этди (видео)
декабр 11, 2018 19:54 Asia/Tashkent
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Спорт ва туризм миллий институти яқинида қурилаётган янги бинолар билан танишди.
Бош планга кўра, бу ерда институт факультети, 450 ўринли ётоқхона, спорткомплекс, дам олиш зонаси, велотрек ва бассейн қурилади. Шунингдек, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги биноси қурилади.
Бердимуҳамедов мамлакатда бунинг учун барча шароитлар яратилган бўлса ҳам туркманистонлик спортчилар томонидан халқаро мусобақаларда эришилаётган натижалар талабларга жавоб бермаётганини танқид қилди.
Шундан сўнг у ҳамроҳлари билан Олимпия шаҳарчасига йўл олди. Бу ерда боулинг ўйнаб, тренажёрларда шуғулланди.