Қобулдаги ҳужумларда ҳалок бўлганлар сони 43 нафарга етди
(last modified Wed, 07 Sep 2016 12:46:29 GMT )
сентябр 07, 2016 17:46 Asia/Tashkent
  • Қобулдаги ҳужумларда ҳалок бўлганлар сони 43 нафарга етди

Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмийлари мамлакат мудофаа вазирлигига ва Америкага қарашли муассасага қаратилган ҳужумдаги талафотларда 43 нафар инсоннинг ҳалок бўлганлигини маълум қилди

Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмийлари мамлакат мудофаа вазирлигига ва Америкага қарашли муассасага қаратилган ҳужумдаги талафотларда 43 нафар инсоннинг ҳалок бўлганлигини маълум қилди. Тасним ахборот агентлигининг бугун тарқатган хабарига кўра, Афғонистон Мудофаа вазирлигига ва Американинг Қобулдаги халқаро муассасига қарата уюштирилган қўпорувчилик ҳаракатларида 43 нафар киши ҳалок бўлган ва 110 нафар инсон оғир тан жароҳати олган. Бундан олдинроқ, Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ўлганлар сонини 35 нафар деб эълон қилган эди. Афғонистон ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Сидиқ Сидиқийнинг айтишича, Тобилон гуруҳи террорчи гуруҳ деб аталиши керак. Душанба куни Афғонистон мудофаа вазирлигида портлаш содир этилган эди. Шундан сўнг, душанба куни кечаси соат 23 ларда Қобулдаги АШҚ халқаро муассасасига ҳам бир гуруҳ қуроллилар ҳужум қилишди. Ушбу ҳужум эрталаб соат 10 гача давом этган.