Дохада Қирғизистон ва Қатар сиёсий музокаралари бўлиб ўтди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i42967-Дохада_Қирғизистон_ва_Қатар_сиёсий_музокаралари_бўлиб_ўтди
Қатар пойтахти Дохада Қатар ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирликларининг ўринбосарлари даражасидаги Доҳа ва Бишкекнинг сиёсий музокараларининг иккинчи раунди бўлиб ўтди
(last modified 2019-02-02T12:41:37+00:00 )
феврал 02, 2019 17:41 Asia/Tashkent
  • Дохада Қирғизистон ва Қатар сиёсий музокаралари бўлиб ўтди
    Дохада Қирғизистон ва Қатар сиёсий музокаралари бўлиб ўтди

Қатар пойтахти Дохада Қатар ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирликларининг ўринбосарлари даражасидаги Доҳа ва Бишкекнинг сиёсий музокараларининг иккинчи раунди бўлиб ўтди

Аки пресс агентлигининг хабар қилишича, Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида келишича, Қатар пойтахти Дохада икки мамлакат ташқи ишлар вазирликларининг ўринбосарлари даражасидаги Доҳа ва Бишкекнинг сиёсий музокараларнинг иккинчи раундида сиёсий, инвестиция, маданият ва инсоний ҳамда тижорат соҳасидаги алоқаларни янада кенгайтириш учун ўз мажбуриятларини таъкидлашди. 

Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигининг ушбу баёнотида қайд этилишича, Қирғизистон ва Қатар ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари музокараларнинг ушбу раундида Марказий Осиё ва Ўрта Шарқ вазияти ҳамда жаҳондаги муҳим ўзгаришлар

шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида икки томонлама ҳамкорликларни ўрганиб чиқишди. Қирғизистон ва Қатар ўртасидаги сиёсий музокараларнинг биринчи раунди 2017 йилнинг март ойида Доҳа шаҳрида ўтказилган эди.