Россия Тожикистонга қуролли кучларни модернизация қилишга ёрдам беради
феврал 06, 2019 10:40 Asia/Tashkent
Россия федерацияси Тожикистонга қуролли кучларни модернизация қилишга ва Афғонистон ҳудудидан келаётган хавфни инобатга олиб, давлат чегарасини мустаҳкамлашга ёрдам беради
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу борада Тожикистондаги 201-Россия ҳарбий базасининг муҳим ролига эътибор қаратди.
«Бу Тожикистоннинг хавфсизлигида ва умумий вазифаларда муҳим омил саналади», — дейди у.
«Биз Марказий Осиёда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича кўплаб қизиқарли ғоялар айтдик. Россия тарихий алоқаларидан фойдаланиб, иқтисодий база ва хавфсизликни таъминлаш бўйича умумий манфаатларни қўллаб, ушбу жараёнларга кўмак беришга тайёр».