Тожикистон президенти Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга табрик йўллади
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i43296-Тожикистон_президенти_Эрон_президенти_Ҳасан_Руҳонийга_табрик_йўллади
Тожикистон республикаси президенти Имомали Раҳмон Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийга йўллаган табригида, исломий инқилоб ғалабасининг қирқ йиллиги муносабати билан табриклади. 
(last modified 2019-02-11T08:14:41+00:00 )
феврал 11, 2019 13:14 Asia/Tashkent
  • Тожикистон президенти Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга табрик йўллади
    Тожикистон президенти Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга табрик йўллади

Тожикистон республикаси президенти Имомали Раҳмон Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийга йўллаган табригида, исломий инқилоб ғалабасининг қирқ йиллиги муносабати билан табриклади. 

Ушбу табрик мурожаатида қайд этилишича, Имомали Раҳмон Исломий инқилоб ғалабасининг қирқ йиллиги муносабати билан Эрон халқини ва сизни самимий табриклаш менга ифтихор бағишлайди деб таъкидлаган. 

Эроннинг ушбу қирқ йил мобайнидаги ютуқлари турли соҳадаги тараққиёти ва ютуқлари ҳар томондан сезиларли тарзда кўзга ташланиб турибди ва биз Эроннинг буюк халқининг кун сайин янада муваффақиятларининг юксалишини истаймиз. 

Тожикистон Эрон билан анъанавий муносабатларини янада кенгайтириш ва янада мустаҳкамалашни тарафдори бўлади. Теҳрон ва Душанбе турли соҳаларда ҳамкорликларни кенгайтириш ва янада чуқурлаштириш йўлида ҳамжиҳатликда қадам ташлайди. Биз шу каби ишларни амалга оширишда бор куч имкониятларимизни ишга соламиз.