Қирғизистонда икки мухолифатчи муддатидан олдин қамоқдан чиқарилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i43395-Қирғизистонда_икки_мухолифатчи_муддатидан_олдин_қамоқдан_чиқарилди
Собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҳукмронлиги даврида ҳокимиятни босиб олишга уринишда айбланиб қамалган икки қирғиз мухолифатчиси 12 февраль куни озод этилди.
(last modified 2019-02-13T13:25:08+00:00 )
феврал 13, 2019 18:08 Asia/Tashkent
  • Қубаничбек Қадиров ва Бектур Асанов
    Қубаничбек Қадиров ва Бектур Асанов

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҳукмронлиги даврида ҳокимиятни босиб олишга уринишда айбланиб қамалган икки қирғиз мухолифатчиси 12 февраль куни озод этилди.

Олий суд Қубаничбек Қадиров ва Бектур Асановни муддатидан олдин қамоқдан озод этиш тўғрисида қарор чиқарди. Адвокатлар бу икки сиёсатчини муддатидан олдин озод қилиш юзасидан Олий судга ариза киритган эдилар.

Қубаничбек Қадиров ва Бектур Асанов яна бир мухолифатчи сиёсатчи Эрнест Карибеков билан биргаликда 2016 йилнинг март ойида қамоққа олинган эди. Карибеков ҳозирча қамоқда сақланмоқда.

2017 йилнинг апрелида суд уларни ҳокимиятни куч билан босиб олишга уринганликда айбдор деб топган. Суд ҳукми билан Карибеков 20 йилга, Қадиров ва Асанов 12 йилданга озодликдан маҳрум этилганди.

Мазкур уч мухолифатчи сиёсий мотивлар ортидан қамалганларини айтиб келадилар.