Қозоғистон Шимолий Кореянинг ядровий синовларини қоралади
(last modified Sun, 11 Sep 2016 06:57:04 GMT )
сентябр 11, 2016 11:57 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон Шимолий Кореянинг ядровий синовларини қоралади

Қозоғистон Шимолий Кореянинг ядровий синовларини қоралади

Спутник ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги кеча шанба куни чиқарган баёнотида, минтақа ва жаҳон хавфсизлигига раҳна соладиган ва хатарли бўлган Шимолий Кореянинг охирги ядровий синовларини масъулиятсизлик деб атади. Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида келишича, ушбу мамлакат Шимолий Кореянинг ҳаракатларини Бирлашган миллатлар ташкилоти хавфсизлик кенгашининг резолюциясига қарама-қарши бўлган. Шунингдек, ушбу баёнотда қайд этилишича, Шимолий Кореянинг ушбу масалага масъулиятсизлик билан ёндашиш ҳаракатлари қуролсизланиш жараёни манфаатларига салбий таъсир ўтказади ва минтақа ҳамда жаҳоннинг хавфсизлигига хатар солиши мумкин.