Россия элчисига Қирғизистон давлат мукофоти топширилди
феврал 25, 2019 19:04 Asia/Tashkent
Қирғизистон президенти Бишкек шаҳрида Россия элчиси билан учрашиб, унга "Данк" номли давлат мукофотини топширди.
Форс ахборот агентлигининг душанба куни тарқатган хабарига кўра, Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон ва Россия ўртасидаги муносабатларни ривожлантириши учун Россиянинг Бишкекдаги элчиси Андрей Крутькога "Данк" номли олий давлат мукофотини топширди.
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон ва Россия алоқаларини ривожлантиришда ва турли соҳалар, жумладан таълим-тарбия, ҳарбий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда олиб борган сайъ-ҳаракатлари учун Андрей Крутькодан миннатдорчилик билдирди.
Ёрлиқ