Туркманистон президенти аёллар байрами муносабати билан совғалар улашмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i44052
Туркманистон аёллари 8-март халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ҳар бир аёл Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов томонидан совға тариқасида 17 долларлик мукофот олишади 
(last modified 2019-03-06T13:30:34+00:00 )
март 06, 2019 18:30 Asia/Tashkent
  • Туркманистон президенти аёллар байрами муносабати билан совғалар улашмоқда
    Туркманистон президенти аёллар байрами муносабати билан совғалар улашмоқда

Туркманистон аёллари 8-март халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ҳар бир аёл Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов томонидан совға тариқасида 17 долларлик мукофот олишади 

Спутник ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Туркманистон аёллари 8-март халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ҳар бир аёл Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов томонидан совға тариқасида 17 доллардан пул мукофотини олишади. 

Гурбангули Бердимуҳаммедов топшириғига бинаон, Туркманистонда барча ишлайдиган, нафақадаги ва турли соҳаларда ўқийдиган талаба аёллар Туркманистон президентининг 17 долларлик совғасини олади. 

Туркманистонда 8-март халқаро хотин-қизлар байрамида аёлларнинг совғалар олишлари, ушбу мамлакатнинг биринчи президенти Сафармурод Ниёзовнинг президентлик даврида жорий этилган.