Якутскда Марказий осиёлик мигрантларга қарши митинг бўлиб ўтди
март 18, 2019 10:40 Asia/Tashkent
Ёқутистон пойтахти Якутскда 17 март куни кечки пайт мигрантларга қарши митинг бўлиб ўтди. Ушбу шаҳарда яшовчи аёл мигрантлар томонидан зўрлангани ҳақидаги хабарлардан сўнг уюштирилган митингга 200 нафарга яқин одам тўпланди
Россия Тергов қўмитасининг республика бошқармасига кўра, 17 март куни тонгда аёл машинага мажбурлаб ўтқазилган ва номаълум йўналишга олиб кетилган. Орадан бироз вақт ўтиб у ҳуқуқ-тартибот идораларига зўрлангани ҳақидаги ариза билан мурожаат қилган.
Аёл ўғирланиши ва зўрланишида Марказий осиёлик уч нафар шахс гумон қилинмоқда. Улардан бири қўлга олинган.
Якутскдаги масжид митингдан сўнг полиция томонидан қуршаб олинган.