Афғонистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари иккитомонлама ҳамкорликларни кенгайтириш масаласини муҳокама этдилар
(last modified Fri, 19 Apr 2019 09:29:38 GMT )
апрел 19, 2019 14:29 Asia/Tashkent
  • Афғонистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари иккитомонлама ҳамкорликларни кенгайтириш масаласини муҳокама этдилар

Бишкек шаҳрида Қирғизистон ва Афғонистон ТИВ раҳбарлари иккитомонлама ва Халқаро миқёсидаги ўзаро ҳамкорликларни янада кенгайтириш масаласи юзасидан фикр алмашдилар.

Форс ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра,  Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний ва Қирғизистон ТИВ раҳбари Чингиз Ҳайдарбековнинг Бишкекда бўлиб ўтган учрашувида  сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва инсонпарварлик соҳаларидаги иккитомонлама ҳамкорликларини янада кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Икки мамлакат ТИВ раҳбарлари  минтақа хавфсизлиги ҳамда бугунги муаммоларга қарши кураш масалаларида икки мамлакатнинг қўшма позицияларига тўхталиб,  Афғонистонда  сулҳ ва тинчликни ўрнатиш  зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.

Афғонистон ТИВ раҳбарини Қирғизистонга уюштирган сафари жараёнида  икки мамлакат ўртасидаги савдо -иқтисодий ҳамкорликлар космиссиясини яратиш келишуви ҳам имзоланди.

Салоҳиддин Раббоний Бишкекка уюштирган 2 кунлик сафарида шунингдек Шанхай ҳамкорлик ташкилоти -Афғонистон муносабатлари гуруҳи йиғилишида қатнашади. 

Ёрлиқ