Қирғизистоннинг собиқ президенти Эрон билан маданий ҳамкорликларини янада кенгайтиришни таъкидлади
Қирғизистон республикасининг собиқ президенти Бишкек давлати Эрон ислом жумҳурияти билан маданий соҳалардаги муносабатларини янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қирғизистоннинг собиқ президенти Роза Отунбаева Бишкекда ўтказилган Эроннинг маданий кунлари маросимида сўзлаган нутқида, қирғиз ва эронликлар ўртасидаги маданий алоқалар тарихига тўхталиб, бугунги кунда бундай алоқалар ўзаро муносабатларни янада кенгайишига замин яратади деб изоҳлади.
Роза Отунбаева ўз сўзларида Эрон мамлакати Буюк ипак йўлидаги муҳим маданий марказлардандир ва бу мавзу қирғиз халқининг расм -одатлари ва удумлармга чуқур таъсир ўтказган деб қўшимча қилди.
Отунбаева шунингдек Қирғизистондаги эронлик ташкилотларни маданий маросмда кенг- қатнашиши ва ўз тарихи ва маданиятини таништиришга ҳаракат қилишлари жуда муҳим ва қувонч бағишловчи масаладир деб айтди.