Афғонистонда ИШИДнинг Марказий Осиё жангариларига жавобгар бўлган бошлиғи ўлдирилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i45223-Афғонистонда_ИШИДнинг_Марказий_Осиё_жангариларига_жавобгар_бўлган_бошлиғи_ўлдирилди
Афғонистон давлат кучлари “Ислом давлати” террорчилик уюшмасининг Афғонистон шимолида ва Марказий Осиё жангариларига раҳбарлик қилган шахсни йўқ қилишганини эълон этдилар.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
май 05, 2019 15:15 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда ИШИДнинг Марказий Осиё жангариларига жавобгар бўлган бошлиғи ўлдирилди

Афғонистон давлат кучлари “Ислом давлати” террорчилик уюшмасининг Афғонистон шимолида ва Марказий Осиё жангариларига раҳбарлик қилган шахсни йўқ қилишганини эълон этдилар.

Операция жума куни кечаси амалга оширилди. ИШИД жангарилари етакчиси Муфти Ўзбек Афғонистон шимолий қисмида жангарилар фаолиятига жавобгар бўлган. Шунингдек, терактларни режалаштириш ва амалга оширишда иштирок этган.

Бундан ташқари, у Марказий Осиёда жаргариларининг таъминоти ва уларни молиялаштириш ишлари билан шуғулланган.  

Махсус кучлар Афғонистон шимолий-шарқий қисмида Баглан провинциясида яна уч нафар жангарини йўқ қилишди.

Тезкор тадбир давомида қурол-яроқ ва ҳарбий ускуналар аниқланган.