май 20, 2019 10:52 Asia/Tashkent
  • Шошилинч! Тожикистоннинг Ваҳдат туманидаги қамоқхонада маҳбусларнинг исён кўтариши оқибатида ўнлаб киши ҳалок бўлди

Кеча кечқурун Душанбе шаҳридан 15 километр жануби-шарқда жойлашган Вахдат шаҳридаги қатъий режимдаги колонияда юз берган исён оқибатида 32 нафар ўлдирилди.

Ўлдирилганларнинг 3 нафари қамоқхона қўриқчилари ва 29 нафраи маҳбус эканлиги айтилади.

“Воқеа маҳаллий вақт билан 20:30 дан содир бўлган. “Исломий давлат” террорчилик ташкилотига аъзоликда айбланиб қамалган 30га яқин маҳбуслар, пичоқ ва бошқа ўткир жисмлар билан қуролланиб, 3 нафар қўриқчини гаровга олган ва ўзларини озод қилишни талаб қилишган.

Қамоқхона қўриқлаш кучлари билан бўлиб ўтган тўқнашув оқибатида 3 нафар қамоқхона назоратчиси ва 29 нафар маҳбуслар ҳалок бўлган. 20 дан ортиқ маҳбус 3 ойдан 6 ойгача карцерга жойлаштирилган. Айни дамда вазият тергов органлари томонидан ўрганилмоқда.

Ёрлиқ