Қирғиз-тожик чегарасида яна низо келиб чиқди
Баткен тумани Қорабоғ қишлоғидаги Эски мозор деган жойда Қирғизистон фуқаролари ва Тожикистон чегара наряди ўртасида даҳанаки жанг бўлиб ўтди.
Можаро Қирғизистон фуқаросига тегишли бўлган асбоблар сақланадиган омборнинг эшиги номаълум шахслар томонидан бузиб кетилганидан сўнг келиб чиққан.
«Омбор биноси Тожикистон Республикаси ҳудудидаги давлат чегарасининг шартли линиясидан 5—6 метр узоқликда жойлашган. Мазкур участка қайд қилинмаган, аммо амалда Қирғизистон фуқаролари томонидан фойдаланиб келинади», — дея таъкидлайди Давлат чегара хизмати.
«Қирғизистонликлар эшикни тузатмоқчи бўлган, аммо Тожикистон чегара наряди бунга тўсқинлик қилган. Қирғизистон чегарачилари можаро жойига етиб келди ва Тожикистон чегарачиларининг вакиллари билан музокаралар олиб борди, натижада тожик томони қирғизистонликлар сарой эшигини таъмирлаши ва келажакда фойдаланишига розилик билдирди. Тожик томони мазкур чегара участкасида хизмат қилаётган чегара наряди билан тушунтириш ишларини олиб борди», — дейилади хабарда.