Алмазбек Атумбаев Қирғизистон социал-демократик партияси раислигидан истеъфо берди
Қирғизистоннинг собиқ президенти бу мамлакатдаги социал-демократик партияси раислиги лавозимидан истеъфога чиқди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қирғизистон президенти фаолиятининг қонуний дахлсизлиги тўғрисидаги қонунга киритилган ислоҳотлар ортидан мамлакатнинг собиқ президени ва социал-демократик партияси раиси Алмазбек Атумбаев ўз лавозимидан истеъфо бериб, мазкур партия аъзолигидан ҳам чиқди.
Парламент томонидан ратификаия қилинганидан кейин Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков ҳам "президент фаолиятларидаги ҳуқуқий дахлсизликлар" қонунига ислоҳот киритиш лойиҳасини имзолаганди.
Қонунга киритилган ислоҳотларга асосан, олдинги президентларнинг ҳуқуқий дахлсизлиги ҳамда барча имтиёзлари бекор этилади.