Қирғизистон уран конларида ҳар қандай фаолият олиб боришни тақиқлади
Қирғизистон бош вазири чиқарган бир фармонида, мамлакатнинг уран конларида ҳар қандай фаолият олиб боришни тақиқлади.
Форс ахборот агентлигининг душанба куни тарқатган хабарига кўра, Қирғизистон бош вазири Муҳаммадқули Абдулқозиевнинг чиқарган фармони мамлакатдаги уран қазиб олиш амалиётлари, ҳатто синов ўтказиш учун рухсатномалари мавжуд бўлган конларда ҳам фаолият олиб боришни тақиқлайди.
Қирғизистон бош вазири чиқарган бу фармонида "ядровий хавфсизликни таминлаш бўйича чора-тадбирлар" қонуни ижро этилиши ҳам таъкидланади.
Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидаги "Қизил Ампол" конида "Ю-Осиё " кампаниясининг фаолият юритиши жорий йилнинг май ойида мамлакатда эътирозли кўча намойишлар ва ижтимоий нотинчликларнинг келиб чиқиши сабабига айланди.
Эътирозчилар атроф-*муҳитни сақлаш мақсади билан уранни қазиб олиш конларини синовдан ўтказиш ва уни ишлаб чиқаришини тўлиқ ман этиш зарурлигини таъкидлашди.