июн 16, 2019 14:12 Asia/Tashkent
  • Душанбеда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммити сўнггида декларация қабул қилинди

Кеча Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ОҲИЧКнинг бешинчи саммити қабул қилинган сўнгги декларация билан якунланди.

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммитига аъзо давлатлар, кеча саммит якунида қабул қилган декларацияда минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича ўзаро келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш, терроризм ва экстремизмга, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш, аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришг ҳамда Фаластин масаласи ва Халқаро ядровий келишув дастурларига риоя қилиш каби долзарб масалаларни таъкидладилар.

Саммит якунида чиқарилган баёнияда Осиё ғарби минтақасида юз бераётган сўнгги кескинликлардан хавотирланиш билдириб, томонларни тинчлик, осойишталик ва хавфсизлик бўйича БМТ резолюцияларини риоя қилиш ва ижро этишлари қайд этилган.

Мазкур баёнияда Халқаро ядровий келишувнинг бошқа алтернативаси йўқлиги таъкидланиб, ОҲИЧК ташкилоти ҳам МАГАТЕ томонидан тасдиқланган Эронни ядровий келишувдаги мажбуриятларига амла қилаётганини олқишлашиши ҳамда барча томонларни кўптомоналма келишувлардаги ўз мақсадларини ижро этиши учун ўз мажбуриятларига рияо қилишини сўрагани келтирилган.

Аъзо адвлатлар шунингдек қабул қилган декларацияда  Қуддус пойтахтлиги ҳамда 1967- чи йилдаги ҳудудларда Фаластин мустақил давлатини ташкил қилишда Фаластин халқи ҳуқуқини ҳимоя этишларини эълолн этдилар.

ОҲИЧКга аъзо давлатлар  Қуддуси шарифдаги ҳозирги вазиятни ўзгартиришига сабаб бўладиган ҳар қандай бирёқлама сиёсатларга қарши эканлигини баён қилиб, ҳеч бир мамлакат бошқа давлатнинг ички ишларидаа аралишишда ҳаққи йўқлиги ҳамда ҳар бир ўлка мустақилик билан сиёсий системасини тайинлаш ҳуқуқига эга бўлганини қўшимча қилдилар.

 

Ёрлиқ