Шошилинч! Туркманистон элчихонаси Гурбангули Бердимуҳамедов вафот этганини инкор қилди
Москвадаги Туркманистон элчихонаси Гурбангули Бердимуҳамедов вафот этгани ҳақидаги хабарларни тасдиқламади.
"Бу ёлғон, сохта хабар. Бу маълумот ҳақиқатга мутлақ тўғри келмайди", - деди Туркманистон элчихонаси вакили журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин "Говорит Москва" радиостанцияси, сиёсатчи Аслан Рубаевнинг сўзларига асосан, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов вафот этди, деб хабар тарқатган эди.
Шундан сўнг бир неча ОАВлар ва блогерлар шов-шув илинжида ушбу хабарни, тезлик билан кенг оммага тарқатиб юборишди. Ваҳоланки у расмий Туркманистон ёки ушбу мамалкат ОАВлари томонидан тасдиқланмаган эди.
-
Туркманистон президенти вафот этгани ҳақидаги бир-бирига қарама-қарши хабарлар