Туркманистон президенти унинг ўлими ҳақидаги миш-мишларга чек қуйди
июл 25, 2019 16:25 Asia/Tashkent
Айрим ОАВ Труманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг ўлими ҳақида хабар тарқатган бўлсада, аммо у телевизор дастурида иштирок этиб, бу миш-мишларга чек қуйди.
Москва телерадио кампаниясининг тарқатган хабарига кўра, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов бугун телевизор дастурида иштирок этиб, унинг ўлими ҳақидаги турли миш-мишлар ва овозаларга чек қуйди.
Россиянинг Спутник ахборот агентлиги ўтган ҳафтада Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақидаги хабарни эълон қилди ва бу хабар бошқа оммавий ахборот воситаларида ҳам кенг ёритилди. Аммо кейинчалик Туркманистоннинг Москвадаги элчихонаси томонидан бу хабар рад этилди.
Ёрлиқ