Тожикистонлик 31ёшли шахс Нангарҳор вилоятида ИШИД террорчи гуруҳининг раҳбари бўлди
(last modified Tue, 06 Aug 2019 07:52:00 GMT )
август 06, 2019 12:52 Asia/Tashkent
  •  Тожикистонлик 31ёшли шахс Нангарҳор вилоятида ИШИД террорчи гуруҳининг раҳбари бўлди

БМТ хавфсизлик кенгашининг берган ҳисоботига асосан тожикистонлик 31 ёшли шахс Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида ИШИД террорчи гуруҳининг раҳбарлигини ўз зиммасига олган.

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, БМТ хавфсизлик кенгашининг охирги ҳисоботларидан бирида "Муовия" лақабли 31 ёшли тожик миллатига мансуб Сайидвали Шафеов Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида ИШИД террористик гуруҳининг раҳбарлигини ўз зиммасига олган деб келтирилади. 

Шунингдек бу ҳисоботда Душанбе атрофида жойлашган Россиянинг ҳарбий базасига  қарши террористик ҳужум қилишни лойиҳалаштиришда у иштирок этган,- деб келтирилади.

БМТ тарқатган хабарда Афғонистонда ИШИД террористик гуруҳига қўшилган тожикистонлик фуқароларнинг сони 100 нафарга етган ва улар Толибон гуруҳи назорати остида фаолият олиб боришади,-деб эълон қилинган. 

Бу ҳисобот 15 июл куни БМТ хавфсизлик кенгаши идораси томонидан нашр этилди. 

Бу ҳисоботда шунингдек Афғонистоннинг шимолида, жумладан Бадахшонда жойлашган террористик ва ифротий гуруҳлар наркотик моддаларни кантрабанда қилувчилар билан ҳамкорлик қилиб, Марказий Осиё мамлакатларига жангарачиларни жўнатишга сайъ-ҳаракат қилишмоқда,-деб келтирилади.