Тожикистон ва Эрон иккитомонлама муносабатларини янада кенгайтиришни таъкидлашмоқда
(last modified Fri, 30 Aug 2019 09:01:16 GMT )
август 30, 2019 14:01 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Эрон  иккитомонлама муносабатларини янада кенгайтиришни таъкидлашмоқда

Тожикистондаги Эрон ислом жумҳуриятининг элчиси бу мамлакат ТИВ раҳбари билан учрашиб, барча соҳаларда иккитомоналма ҳамкорликларни кенгайтириш масаласини муҳокама қилди.

ИРНА тарқатган кечанги хабарга кўра, Тожикистондаги Эрон элчиси Муҳаммадтақий Собирий Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожиддин Мўҳридин билан учрашганида  ўзаро алоқаларни кенгайтириш учун ҳар икки давлат масъулларининг қизиқишига тўхталиб, Эрон ислом жумҳурияти барча тармоқларда Тожикистон билан ўзаро муносабатларни кенгайтиришга тайёрдир деб изоҳлади.

Тожикистон ТИВ раҳбари ҳам бу учрашувда Эронни минтақа ва дунёда муҳим мамлакат эканлигини таъкидлаб, Эрон ва Тожикистон мамлакатлари ўртасида диний, маданий, тарихий муштарак жиҳатларини баён этиб, ушбу муштарак мавзулар  иккитомонлама ҳамкорликларни янада кенгайтириш учун муносиб ўзан сифатида хизмат қилади деб қўшимч аиқлди.

Сирожиддин Мўҳриддин Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийни Тожикистонга уюштирган сўнгги сафари ва "Осиёдаги ишонтириш ва муносабатлар" конференциясида қатнашганига ишора қилиб,  бу сафар ижобий натижалар келтирган деб айтди.

 

Ёрлиқ