сентябр 16, 2016 18:39 Asia/Tashkent
  • Туркманистон президенти Афғонистон ва Тожикистон мамлакатлари ўртасидаги темир йўлни қуриш
    Туркманистон президенти Афғонистон ва Тожикистон мамлакатлари ўртасидаги темир йўлни қуриш

Туркманистон президенти Афғонистон ва Тожикистон мамлакатлари ўртасидаги темир йўлни қуриш жараёнини тезлаштирилганлиги ҳақида хабар берди.

Эроннинг хорижий эшиттиришлар бўлими хабарига кўра, Туркманистон президенти  бу мамлакат оқсоқоллари кенгаши йиғилишда ушбу хабарни эълон этар экан,  Ашқобод давлати  мазкур лойиҳани ижро этилиши учун барча молиявий ва техник имкониятларидан фойдаланади деб қўшимча қилди.

Тожикистоннинг Танспорт вазирлиги ҳам олдинроқ  Афғонистон ҳудудидаги ушбу темир йўл тармоғи борасида Кобул ва Ашхобод давлатлари билан ихтилофларни хҳал этилмаганлиги ҳақида хабар берганди.

Душанбе давлатининг масъуллари  Туркманистон ва Афғонистон ҳудудларини боғлайдиган ҳудудни ҳам  Тус шаҳрининг чегарадаги тумани бўлиши лозимлигини таъкидлашмоқда.

Аммо Туркманистон давлати  ушбу темир йўлни боғлайдиган нуқтасини  Афғонистондаги Қундуз вилоятининг Шерхонбандари ва Тожикистоннинг Хатлон вилояти бўлишини таъкидламоқда.