Бишкек шаҳрида МДҲ 25 йиллиги юбилей саммити бўлиб ўтди
Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг 25 йиллиги саммити
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини мен Аҳмаджон Сулаймонов эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг 25 йиллиги саммити" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Бизни тинглаб боринг!
2016 йил 16 сентябрь, куни Қирғизистон Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг 25 йиллиги юбилей саммити бўлиб ўтди. Қайд этиш жоизки, Бишкек шаҳри Ҳамдўстликнинг чорак асрлик тарихида учинчи маротаба унинг саммитига мезбонлик қилди. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари ушбу мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашида имзоланган 16та ҳужжатни тасдиқлади. Хусусан, Ҳамдўстлик ташкил этилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан МДҲ давлатлари раҳбарларининг баёноти, халқаро терроризмга қарши ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, Нюрнберг трибунали якунланганлигининг 70 йиллиги, жаҳондаги гиёҳвандлик муаммоси, Ҳамдўстликнинг замонавий воқеликка мослашиши бўйича ҳужжатлар ўрин олган. Матбуот хизматининг маълум қилишича, 2017 йилги Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги раислиги бўйича масала давлат раҳбарлари эътиборига ҳавола қилинган. Молдавиянинг рад этиши боис 2017 йилда Ҳамдўстликка раҳбарлик қилиш навбати Россияга ўтди. Бундан ташқари, 2020 йилда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатларида аҳолини рўйхатга олиш ишларини ўтказиш, 2017 йилни Оила йили деб номлаш, 2018 йилни Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг маданият йили деб эълон қилиш, 2017 йилда Озарбайжонда “Ҳамдўстликнинг маданият пойтахтлари” давлатлараро дастурини амалга ошириш масалалари ҳам ўз тасдиғини топди.
Ушбу саммитдан олдин Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо бўлган мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари барча томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш айниқса ижтимоий соҳада янада яқинлашиш учун ушбу ташкилот мақсадларининг диққат марказида бўлишини таъкидлаш билан, мазкур ташкилот тузилмасини янгилаш ва бошқача тарзда ташкил этишни маълум қилишди. Шу нуқтаи назар билан қараганда, Бишкек саммитини ушбу ташкилотнинг шаклланиши тарихида бурилиш нуқтаси бўлди деб аташ мумкин. Бишкек саммитида қабул қилинган келишувларга эътибор қаратадиган бўлсак, шу нарса янада яққол намоён бўладики, ушбу ташкилотга аъзо бўлган давлатлар ижтимоий иқтисодий ва сиёсий муаммоларга ва тўсиқларга қарамай олдинги йилларга қараганда яъни ушбу ташкилотнинг таъсис этилганига 25 йил ўтиши давомида маданий ва ижтимоий инфратузилмаси янада юксалиб бормоқда. Бошқа ибора билан айтганда, ушбу минтақа тузилмасининг ташкил этилганига 25 йил ўтиши билан хавфсизлик масалалари сингари биринчи ўринда турадиган устувор йўналишлар ҳамда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо бўлган мамлакатлар ўртасидаги тузилмани жипслаштириш минтақа ва халқаро майдондаги воқеаларга ва ўзгаришларга ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Энди эса, ҳамкоримиз сиёсий таҳлилчи Ҳайдар Мирзо мавзуга доир ўзининг фикр-мулоҳазаларини эътиборингизга тақдим этади. Марҳамат.
Сиз сиёсий таҳлилчи Ҳайдар Мирзонинг мавзуга доир фикрларини тингладингиз.
Дастуримиз давом этади.
Эндиликда, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо бўлган давлатлар етакчиларининг йиғилишида тасдиқланган келишувлар ҳам ўзига хос муҳим аҳамият касб этади ҳамда мазкур ташкилотга аъзо мамлакатлар олдида турган режа ва дастурларни амалда қўллаш учун мавжуд барча имкониятларни бир хил тарзда ишга солишга йўллайди. Шу нуқтаи назар билан қараганда, Бишкек саммити Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари ташкилотининг бир неча йилни қамраб олган дастурларини эътибори билан ушбу муассасанинг ҳамкорликлар йўналишидаги ўзгаришлар тарихида улкан бурилиш ясади.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.
Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.