Тожикистон ва Ўзбекистон Зарафшон дарёсида ГЭС қуриш лойиҳасини муҳокама қилди
(last modified Wed, 29 Jan 2020 07:36:33 GMT )
Январ 29, 2020 12:36 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Ўзбекистон Зарафшон дарёсида  ГЭС  қуриш лойиҳасини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ҳамкорлигида Зарафшон дарёсида ГЭС бунёд этилиши айтилади.

Спутник сайтига кўра, ушбу масала икки давлат ишчи гуруҳининг учрашувида муҳокама қилинган.

“Муҳокама мавзусининг асосий масаласи – Тожикистон Республикаси ҳудудидаги Зарафшон дарёсида Яван ГЭСини қуриш лойиҳаси бўлди. Лойиҳанинг дастлабки қиймати тахминий миқдори 282 млн. АҚШ долларини ташкил қилади”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Яван ГЭСнинг йиллик электр энергиясини ишлаб чиқариши 140 МВтга тенг бўлади.

Тожикистон делегацияси билан якуний-хулосавий учрашув бугун 29 январь куни ўтказилади. Унда икки томонлама ҳамкорликнинг келгуси режаларига доир масалалар якуний тарзда кўриб чиқилади.

 

Ёрлиқ