феврал 25, 2020 13:55 Asia/Tashkent
  • Туркманистон давлати Афғонистон билан қўшма чегаралари ёпиш қарорига келди

Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида коронавирусни тарқала бошлангани ортидан Ашхобод давлати Афғонистон билан қўшма чегараларни ёпиб қўйди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Афғонистонниг Ҳирот вилоятидаги маҳаллий манбалар бугун Ашхобод давлати Кобул билан мувофиқлаштирмасдан   Афонистон билан Тузғанди минтақасидаги чегара пунктларини ёпиб қўйди деб эълон этдилар.

Айтиш жоиздирки, Туркманистон мамлакати Афғонистоннинг Форёб, Бодғис ва Ҳирот вилоятлари билан 200 километр чегарага эгадир.

Кеча Афғонистоннинг  соғлиқни сақлаш вазири Фирўзиддин Фирўз ҳам  Ҳирот шаҳрида бир шахсни коронавирусга мубтало бўлгани тасдиқланди ва эндиликда бу шаҳарда коронавирусга гумонланган бир неча шахслар касалхонада ётқизилди деб таъкидлади.

 

Ёрлиқ