Эрон телерадиокомпанияси ва Қирғизистоннинг Азия ТВ телеканали ўртасида ҳамкорлик битим имзоланди
Эрон ислом жумҳурияти телерадиокомпанияси хорижий эшиттиршлар бўлими ва Қирғизистоннинг Азия ТВ телеканали ўртасида ҳамкорликларни кенгайтиришга оид битим имзоланди.
Кеча Эрон телерадиокомпаниясининг хорижий эшитиришлар бўлими директори Паймон Жабалий Теҳронда Қирғизистоннинг Азия ТВ телеканаи директори Асанбек Бегелдиев билан учрашганида икки мамлакат ўртасидаги тарихий ва маданий алоқаларига тўхталиб, Эрон телерадиокомпанияси хорижий эшиттиришлар бўлинмаси ТВ дастурлари алмашуви, айрим дастурлар ва сериалларни тарқатилиши ҳамда видео, таълим каби ўзанларидан фойдаланиш ва қўшни мамклакатлар айниқса Маркзий Оси ё респбликалари билан тажриба аламашиш заминаларида ҳамкорлик қилишга тайёрдир деб эълон этди.
Паймон Жабалий АҚШни Эрон телерадиокомпанияси ва хорижий эшиттиршлар бўлимига қарши қўллаган санкцияларига тўхталиб, санкциялар оддий халқ учун айрим муаммоларни келтириб чиқарган,аммо Эроннинг хорижий эшттиришлар бўлимида янги имкониятлар ва қобилиятлар ҳамда новаторликларни вужудга келишига сабаб бўлган деб қўшимча қилди.
Қирғизистоннинг АзияТВ телеканали раиси Асанбек Бегелдиев ҳам бу телерадиокомпанипяси Эроннинг хорижий эшиттиршлар бўлими ва хусусан ПрессТВ телеканали билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини баён этар экан, тарихий ва маданий қўшма мавзулар туфайли Эрон ва Қирғизистон мамлакатлари янада яқинроқ ҳамкорликлар айниқса ОАВ соҳасида йўлга қўйишлари зарур деб таъкидлади.
У ўз сўзларида Пресс ТВ телеканали Халқаро миқёсида рўй бераётган воқеа --ҳодисаларини кенг- қамровли даражада тарқатиши ва ёритиши билан Қирғизистон халқини дунёни сўнгги янгиликлар борасида аниқ хабар оишларида катта ҳисса қўшган деб эълон этди.