ЖССТ: Тожикистонда коронавирус инфекцияси йўқ
(last modified Mon, 20 Apr 2020 09:22:51 GMT )
апрел 20, 2020 14:22 Asia/Tashkent
  • ЖССТ: Тожикистонда  коронавирус инфекцияси йўқ

Тожикистондаги Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Тожикистондаги ваколатхонаси раиси Галина Перфилйева бу мамлакатда коронавирус инфекцияси аниқланмаганини эълон этди.

Россиянинг Известия сайтининг ёзишича, Галина Перфилйева   бу хабарни эълон қилиши билан,  Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  фуқароларини ушбу хавфли инфекциядан нажот бериш ва мамлакатда ушбу вирусни тарқалишини олдини олиш мақсадида жиддий чоралар кўриб чиқишни ўз иш дастурларида жой берганини эълон қилганини келтирди.

У шунингдек  Тожикистон давлати  Халқаро стандартларга мос равишда муттахассисларни  коронавирус инфекциясига тегишли тестлар ижро этиши учун махсус лабораторияни йўлга қўйган деб қўшимча қилди.

Галина Перфилйева ўз сўзларида  Тожикстонда COVID -19 инфекциясига мубтало ҳолатлари қайд этилганида, ЖССТ ва унинг шериклари  бу инфекцияга қарши кураш учун Душанбе давлатига ёрдамлар кўрсатади деб изоҳлади.

Бундан олдин Тожикистон ТИВ-и  давлат чегараларида чет эл фуқаролари ва ё фуқаролиги бўлмаган шахсларни бориб келишлари учун вақтинчалик чекловлар жорий қилганини маълум этганди.