Қирғизистон собиқ президенти -Атамбоев 11 йилга қамалди
Алмазбек Атамбоев жиноятчи Азиз Батукаевни пора эвазига қамоқдан чиқарган деб топилиб 11 йил-у 2 ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
«Суд Атамбоевни айбдор деб топди ва 11 йил-у 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини белгилади. Унинг давлат мукофотлари ва мол-мулки мусодара қилинади», дея айбловни ўқиб эшиттирган Бишкекнинг Биринчи май туман суди судьясига таяниб Кун сайти хабар берган..
Прокурор собиқ президентга 15 йиллик қамоқ жазоси ва мол-мулкини мусодара қилишни сўраганди.
Атамбоев судда охирги сўзни айтишдан бош тортган. У билан бирга айбланаётганлардан ҳеч бири айбини бўйнига олмаган.
Алмазбек Атамбоев 2019 йил 8 август куни Қўй-Тошдаги уйида Қирғизистон хавфсизлик кучлари ўтказган операция доирасида қўлга олинганди.