Туркманисто Жаҳон савдо ташкилотига кузатувчи сифатида аъзо бўлди
Жаҳон савдо тошкилотининг бош кенгаши Туркманистонга ушбу халқаро ташкилотга кузатувчи мақомини берди.
Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги чоршанба куни Жаҳон савдо ташкилотида кузатувчи мақомига эга бўлмоқ ушбу мамлакатнинг иқтисодини ривожлантириш ва халқаро савдо алоқаларини кенгайтириш ва хорижий инвестицияларни киритишга кўмак беради,-деб эълон қилди.
Бу хабарга кўра, бу қарор кеча Женевада ўтказилган Жаҳон савдо ташкилотининг бош кенгашида қабул қилинди.
Кузатуви мавқеини эгаллаш WTO ташкилотига ушбу республиканинг қўшилиши йўлида қуйилган биринчи қадамдир. Туркманистонни WTO ташкилоига қўшиш масаласини кўриб чиқиш мақсадида 2019 йили июл ойида махсус давлат комиссияси ташкил этилди.
Охирги йилларда Туркманистон халқаро ташкилотлар билан бирга айрим қонунларни ислоҳ этди ва WTO ташкилоти механизмлари асосида савдо йўлларини осонлантирди.
Туркманистон Жаҳон савдо ташкилотида кузатувчи мақомини қўлга киритган 25 мамлакат ҳисобланади. Бу халқаро ташкилот 164 аъзога эгадир.