Тожикистон ИИВ: Сурияда ИШИД етакчиларидан бўлган тожикистонлик Гулмурод Ҳалимов ўлдирилган
(last modified Thu, 10 Sep 2020 06:59:32 GMT )
сентябр 10, 2020 11:59 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ИИВ: Сурияда ИШИД етакчиларидан бўлган тожикистонлик Гулмурод Ҳалимов ўлдирилган

Суриядаги ИШИД террорчилик гуруҳининг тожик раҳбари Гулмурод Ҳалимовнинг ўлими тасдиқланди.

Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича, кеча Тожикистон ички ишлар вазири, Рамазон Раҳимзода  Сурияда " ИШИД террорчи гуруҳининг уруш вазири номи билан танилган мамлакат  махсус кучларининг собиқ қўмондони Гулмурод Ҳалимовни йўқ қилинганини тасдиқлади.

Раҳимзоданинг сўзларига кўра, " Ат-Тожикий" номи билан танилган Гулмурод Ҳалимов Суриядаги ҳаво ҳужумлар жараёнида ўлдирилган. Тожикистон ИИВ вазири Ҳалимовни қачон ўлдирилгани ҳақда маълумот бермади.

ИШИД террорчи гуруҳи етакчиларидан бўлган ушбу тожикистонликни яралагани ва ёки  ўлдириланлиги тўғрисида бир неча бор хабарларлар берилганди, аммо ҳар сафар террорчи гуруҳи тарафдорлари  унинг борасида интернетда видеолар ва суратлар тақатиб бундай хабарлари рад этишганди.

Ироқ развеикаси манбаларига кўра, Ҳалимов илгари АҚШнинг Blackwater хусусий хавфсизлик компанияси томондан ҳарбий таълим берилган-ўқитилган.

Ҳалимов ИШИД терористик гуруҳига 2015 йил апрелида қўшилган ва ўша пайтда Тожикистон ҳукумати уни хиёнат қилишда ва чет давлатдаги можаролар ва ҳарбий ҳаракатларида қатнашишда айблаганди.