Ўзбекистон Бош вазири Душанбеда Эмомали Раҳмон билан учрашди
Тожикистонга сафар қилган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповни Душанбе шаҳрида мамлакат президенти Эмомали Раҳмон қабул қилди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда бошқа етакчи соҳалардаги ҳамкорлик йилдан йилга ривожланиб бораётгани қайд этилди деб хабар қилган Дарё сайти..
Хусусан, биргина Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, сентябрь ойининг ўзида Душанбе шаҳрида таниқли олимлар, тадқиқотчилар ва етакчи экспертлар иштирокида илмий-амалий анжуман ташкил этилди. Ўзбекистон ва Тожикистон парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари ишчи йиғилиши ўтказилди. Сўғд вилоятининг Спитамен туманида Ўзбекистон томонидан 630 ўқувчига мўлжалланган умумий ўрта таълим мактаби қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Ушбу қатор соҳаларни қамраб олган тадбирлар ўзаро алоқаларни мазмунан янада бойитгани қайд этилди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот давомида мамлакатлар ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Душанбеда тожик -ўзбек ишбилармонларнинг саммитида ҳм турли соҳаларда 15 та ҳамкорлик ҳужжат имзоланган.
Тожикистон инвестициялари ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, конференция давомида икки мамлакат иқтисодий ҳамкорликларнинг деярли барча йўналишларини ўз ичига олган 50 миллион доларлик 15 ҳужжат имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этиш учун 2020 йил 29 сентябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига борган.