Қирғизистон парламент сайловларига тайёргарлик кўрмоқда
Қирғизистон Бош вазирининг айтишича, барча муассасалар парламент сайловларига тайёр.
Қирғизистонда парламент сайловларини ўтказиш 29 сиёсий партиялар иштирокида 5 йил муддатга 5 октябр кунига белгиланган.
Форс агентлигининг хабарига кўра, Қирғизистон Бош вазири Кубатбек Бурунов яқинлашиб келаётган парламет сайловларини ўтказишга қаратилган сайъ-ҳаракатларини таъкидлаб, ушбу мамлакат халқи ва сийсий партияларига мурожаат қилиб, шундай деди: "Барча оаоз бериш участкалари соғлом сайловларни ўтказишга тайёрдир".
Шунингдек, Қирғизистон Бош вазири сиёсий бирлашмаларни бир-бирини ва халқнинг овоз беришига нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиш ҳамда халқни гижгижлантирмасликка чақирди.
Кубатбек Бурунов сўзларига кўра, Қирғизистонда 2474 сайлов участкалари ташкил этилган.
2010 йилги конституцион референдумдан сўнг, ўзгаргишга дуч Қирғизистон парламенти, бугунги кунда 120 аъзодан иборат бўлган мамлакатнинг қарор қабул қилувчи энг юқорий органи ҳисобланади.