Тожикистон муфтийси Ғарбнинг сўз эркинлиги тўғрисидаги икки стандартли позициясини танқид қилди
Тожикистон муфтийси Ғарбда ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ га нисбатан ҳақоратли карикатураларни нашр этилганига кўрсатган аксиламалида, ислом азиз пайғамбари энг улуғ исломий шахсият ва исломнинг энг муҳим рамзи ҳисобланадилар деб айтди.
Тожикистон Ислом маркази уламолар кенгаши раиси Саъид Муккарам Абдулқодирзоданинг айтишича, ислом дунёсидаги исломий маросимлар ва шахсиятларни масхара қилиш ва ҳақорат қилиш нозик ва хавфли бир масаладир. Яҳудий, мусулмон ва ёки насроний бўлишидан қатъий назар, одамларнинг диний эътиқодларини ҳақорат қилиш жуда хавфли ва жиддий оқибарларга олиб келиши мумкин дея эълон қилди.
Тожикистон ислом маркази уламолар кенгаши раҳбари 29 йилдан бери исломни терроризм ва экстремизмда айблаш ҳақида гапириб, бу яхши оқибаларга олиб келмади ва одамлар бундай ҳатти- ҳаракатлардан қочишлари керак дея изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз яқинда Францияда босиладиган Шарли Эбдо журнали Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ га нисбатан ҳақоратли карикатурларни нашр этди.