март 28, 2023 11:47 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати Данияда Қуръони Каримга нисбатан ҳақоратлари кескин қоралади
    Эрон давлати Данияда Қуръони Каримга нисбатан ҳақоратлари кескин қоралади

Эрон ТИВ матбуот котиби, Даниядаги экстремистик гуруҳнинг Рамазон ойида Қуръони каримни яна ҳақорат қилган жирканж ҳаракатини кескин қоралади.

Данияда радикал гуруҳ тарафдорлари Туркиянинг Копенгагендаги элчихонаси олдида Қуръони Карим нусхасини ёқиб юборишди. Бу ҳақоратли ҳаракатни амалга оширшга шахслар исломга қарши ёзувлар тушурилган матоларни кўтариб Ислом динига қарши шиорлар айтишди.

 Эрон пресс ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий  ўз сўзларида баъзи Европа давлатларида Қуръони Карим ва мусулмонларнинг диний муқаддас мавзуларига нисбатан таҳқир ва ҳақоратларнинг такрорланиши ва кўпайишидан огоҳлантириб инсон ҳуқуқлари даъвогарларининг бу каби ҳаракатларига сукут сақлашини қоралаб, бундай ёндашувар нафрат, экстремизмни тарқатиш ва одамларнинг тинчлиги ва тинч-тотув яшаши ҳамда глобал хавфсизликка хавф соладиган зўравонликни тарғиб қилиш учун асосдир деб аниқлик киритди.

Эрон ТИВ матбуот котиби сўнгги пайтларда инсон ҳуқуқлари номидан қилинган ҳаракталарга  эътибор бермасликни умуминсоний ва ҳақиқий инсон ҳуқуқларига мутлақо зид сифатида ҳисоблаб, Эрон Ислом Республикаси ва мусулмон давлатлари ва халқлари Дания ҳукуматидан сўз эркинлиги баҳонасида бундай ҳақоратомўз ҳаракатларни такрорланишига йўл қўймаслик учун жавогарликни ўз зиммасига олиши ва ижозатларни бекор қилишни кутмоқда деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ