Қозоғистоннинг "коммунистик" партияси номи ўзгартирилди
Қозоғистон коммунистик партияси сайловлар арафасида, "Қозоғистон халқ партияси" номига ўзгартирилди.
Форс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Қозоғистон коммунистик партияси сиёсий бюроси қарорида парламент сайловларидан олдин ўтказилган конфренция жараёнида Ойкин Конуров Қозоғистон халқ партиясининг раҳбари сифатида сайланди,-деб келтирилади.
Қозоғистон "коммунистик партияси" -нинг номини ўзгартириш иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий вазъиятни ўзгартириш талаби ҳамда сиёсий жараёнларга муносабат билдириш зурурлигидан келиб чиқди.
Жамил Аҳмедов, Гавҳар Негманов, Виктор Смирнов ва Алгез Сиздиков бир овоздан партия марказий қўмитаси котиблари этиб сайландилар.
Қозоғистон президенти фармонига биноан ушбу мамлакатда парламент сайловлари 20121 йил 10 янван кунида ўтказилади ва бу партия ушбу сайловда иштирок этади.