Ўзбекистон ва Туркманистон ҳукуматлараро комиссиясининг Тошкентда 12-йиғилиши бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Туркманистон ҳукуматлараро комиссиясининг Тошкентда 12-йиғилиши бўлиб ўтди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз " Ўзбекистон ва Туркманистон ҳукуматлараро комиссиясининг Тошкентда бўлиб ўтган 12-йиғилиши" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Тошкентда Ўзбекистон ва Туркманистон савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 12-йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда икки давлат секторларининг жумладан вазирликлар, иқтисодиёт, тижорат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, саноат ва ахборот коммуникиция соҳасининг намояндалари ва раислари иштирок этди. Йиғилишда икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатлар ҳолати ва истиқболлари, шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш, транспорт, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида алоқаларни ривожлантириш ҳамда қатор бошқа масалалар муҳокама этилди. Ўтган йил якунлари бўйича ўзаро савдо-сотиқ ҳажми 319 миллион долларни, жорий йилнинг 7 ойи мобайнида эса 177 миллион долларни ташкил этгани қайд этилди. Транспорт соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, транзит юк ташиш борасида ўзаро имтиёз ва енгилликлар тақдим этиш муҳимлиги, бу уларнинг ҳажми ортишига олиб келиши таъкидланди. Йиғилиш якунлари бўйича томонлар тегишли баённомани имзолади. Эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида транспорт, илмий-техник, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва бошқа қатор масалаларда ҳамкорликни мустаҳкамлашга имкон беради.
Ўзбекистон ва Туркманистон Туркман темир йўллари йўналиш вагонларини модернизация қилиш ва таъмирлаш ҳамда туркман авиайўлларига қарашли авиапарклар учун Ўзбекистон корхоналарининг хизматини йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди. Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон—Туркманистон ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши вақтида транспорт соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, транзит юк ташиш борасида ўзаро имтиёз ва енгилликлар тақдим этиш муҳимлиги, бу уларнинг ҳажми ортишига олиб келиши таъкидланди. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, йиғилишда ташқи савдо юкларини транзит ташишда ўзаро преференцияларни тақдим этиш йўли билан транспорт-транзит соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Шунингдек, қарз муносабатлари, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик қилиш, минтақада сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда шартномавий-ҳуқуқий базани ривожлантириш борасида ҳамжиҳатликдаги сиёсатни юритиш каби масалалар ҳам йиғилиш кун тартибидан ўрин олган эди.
Маълумот учун, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича ўзбек-туркман қўшма комиссияси 1996 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Айни пайтда Ўзбекистонда туркман томони иштирокидаги 7 та корхона фаолият кўрсатмоқда. Улар фаолиятидаги асосий соҳалар: савдо ва хизмат кўрсатиш, текстиль соҳаси, қоплама материаллар ва мебеллар ишлаб чиқариш саналади. Туркманистон ҳудудида эса Ўзбекистон резидентлари иштирокида саноат маҳсулотларини туркман бозорига экспорт қилиш бўйича фаолият кўрсатувчи 6 та корхона ташкил этилган. Шу каби учрашувларни ўтказиш икки томонлама ва ҳатто кўп томонлама Ўрта Осиё мамлакатларининг ҳамкорликларини янада мустаҳкамлашда сезиларли даражада кўмак қилади. Ушбу йиғилиш Ўзбекистон томони учун муҳим аҳамият касб этади. Ушбу аҳамият ташқи сиёсатлардаги ҳаракатларга ва Тошкентнинг Қирғизистон, Тожикистон ва ҳатто Қозоғистон республикалари билан минтақавий ҳамкорлигига бориб тақалади. Ўзбекистон ва Туркманистон намояндалари ўртасида бўлиб ўтган ушбу йиғилишда юк ташиш ва сув манбаларидан оқилона фойдаланиш мавзуси диққат марказида бўлди.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон томони ўзининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги эҳтиёжларини таъминлашда анча йиллардан буён Тожикистон ва Қирғизистон республикалари билан ихтилоф келиб чиққан. Душанбе ва Бишкек ўзининг электр энергиясини таъминлаш учун тўғонлар қуриб Ўзбекистонга ўтадиган сув йўлларини тўсиб қўйиши ортидан ушбу мамлакатлар билан келишмовчиликлар юзага келган. Қирғизистон ва Туркманистон ўзининг электр энергияга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун ҳаракатларини кучайтириши билан бир пайтда, Ўзбекистон томони ҳам ўзининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муаммоларини ҳал этиш учун Туркманистон республикаси сингари минтақа мамлакатлари билан муносабатларини янада мустаҳкамлашга уринияпти. Шулар қаторида, Ўзбекистон Қозоғистон билан ҳамкорликларини янада яхшилаш йўлида икки томонлама алоқаларни ривожлантириш учун саъй-ҳаракат қилмоқда. Ҳар ҳолда Ўзбекистон Ўрта Осиёда ўз мавқеини сақлаб қолиш учун бор имкониятларини ишга солияпти. Туркманистон ва Ўзбекистон намояндаларининг Тошкент шаҳрида учрашиб кўплаб соҳаларда ҳамкорликларини янада кенгайтириш бўйича маслаҳатлашувлари ҳам шулар жумласидан ҳисобланади. Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.